Истанбулдаги Отатурк номидаги халқаро аэропорт ўз ишини қайта бошлади, йўловчиларни қабул қилиш ва жўнатиш амалга оширилмоқда. Бу ҳақда портлашлар жойига келган Туркия бош вазири Биноли Йилдирим маълум қилди.

Охирги маълумотларга кўра, иккита портлаш  оқибатида 36 киши ҳалок бўлган, 147 киши жароҳат олган. 

Йилдиримнинг айтишича, аэропортдаги теракт ижрочилари ИШИД аъзолари бўлиши мумкин.

"Ҳозир тергов ихтиёрида бўлган дастлабки маълумотлар терактни ИШИД гуруҳи амалга оширганини кўрсатмоқда. Террорчилар аэропортга таксида келган, ўт очиб, кейин ўзини портлатиб юборган", деб айтди бош вазир . Йилдирим "аэропортда хавфсизлик чоралари нуқтаи назардан хатоликлар бўлмаганини" айтди.