Истанбул шаҳридаги Отатурк номидаги халқаро аэропортда юз берган теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони 41 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 13 нафари хорижлик. Бу ҳақда Истанбул губернатори маъмуриятида хабар қилинган.

"41 кишининг ўлими тасдиқланди. Улардан 13 нафари хорижлик. 37 кишининг шахси аниқланди. Яна 4 кишининг шахсини аниқлаш бўйича иш олиб борилмоқда. Жароҳатланганлар сони 239 киши, 109 киши шифохонадан чиқарилган. Қолганларга тиббий ёрдам кўрсатилади", дейилган хабарда.

Туркиядаги нашрларда теракт қурбонига айланган хорижликларнинг 5 нафари саудиялик, 2 нафари ироқлик экани айтилган. Шунингдек, қурбонлар орасида Ўзбекистон, Украина, Эрон, Иордания, ХХР ва Тунис фуқаролари бор.

Бундан олдинги хабарларда ҳалок бўлганлар сони 36 нафар бўлгани айтилаётганди.