Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги хабар қилишича, КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат олимларини "мудофаа саноатидаги илмий изланишларда янги марраларни эгаллаш"га чақирган. 

Корея Меҳнат партияси раҳбари ўрта ва узоқ масофага уча оладиган "Хвасон-10" ("Марс-10") тоифасидаги стратегик баллистик ракета ишлаб чиқарганлар билан суратга тушишдан аввал, шу ҳақда сўз юритган. "Ҳаво-ҳаво" русумидаги ракета 23 июнь куни синовдан ўтказилган эди. 

Ким Чен Иннинг таъкидлашича, "бу воқеа мамлакат армияси ва халқининг ғалаба қозонишига бўлган ишончни мустаҳкамлаш баробарида душманлар орасига қўрқинч солган".

 

Фото:Google image