Европа Иттифоқи Буюк Британия томонидан ЕИдан чиқиш бўйича тасаввурлари ҳақида аниқ баёнотни кутмоқда, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Биз икки томонлама музокаралар олиб боришимиз мумкин, бироқ улар биз кутаётган характерда бўлади, жуда бўлмаса мен Буюк Британия вакиллари ЕИдан чиқиш бўйича қандай тасаввурлари борлиги ҳақида аниқ айтишади, деб кутмоқдамиз, деб ўзимга айта оламан", деб айтди Меркель.

Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайер Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг кейинги муносабатларининг ривожланиши томонлар бир-бирини қанчалик эътибор билан тинглашларига боғлиқ бўлишини айтганди.