Hurriyet нашриёти Истанбул аэропортидаги камералар орқали тасвирга туширилган террорчилардан бирининг суратини эълон қилди.
Маълум бўлишича, уни оёқ кийимларидан аниқлашган.

Истанбул аэропортида худкуш-террорчи томонидан учта теракт амалга оширилди. Сўнгги маълумотларга кўра, теракт натижасида 41 киши ҳалок бўлган, 239 нафари эса жароҳатланган.

Аввалроқ, терговчилар Истанбул аэропортидан портлатилмаган гаранаталар топишгани ҳақида маълум қилинган эди.