Туркия ҳукумати Истанбул халқаро аэропортида портлаган бомбани худкуш-террорчи ҳаракатга келтирган, деб тахмин қилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий телеканал маълумотига асосланиб Рейтер хабар қилди.

Сешанба куни Истанбул халқаро аэропортида камида иккита портлаш амалга оширилгани, аэропорт автомобиллар турар жойида эса отишма бўлиб ўтгани хақида хабар қилинган эди. Воқеа жойига тез ёрдам кареталари ҳамда полиция етиб келган. Шунингдек, маҳаллий такси ҳайдовчилари ҳам жароҳатланганларни касалхоналарга етказишда кўмак кўрсатган.

Истанбул аэропортида портлаш ва отишма содир бўлди