Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга Туркияга нисбатан сайёҳлик санкцияларини бекор қилиш вазифасини юклади. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар қилди. 

Туркиянинг сайёҳлик соҳасига нисбатан тақиқнинг бекор қилинишидан ташқари, Владимир Путин Вазирлар маҳкамасига икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни қайта йўлга қўйиш жараёнини бошлашни буюрди.

Путиннинг айтишича, Туркия раҳбари уни россияликлар Туркия ҳудудида хавфсиз ҳаракатланиши мумкинлигига ишонтирган.

Бугун икки сиёсатчи ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди. Туркия президентига яқин манбаларда билдирилишича, ушбу суҳбат "жуда самарали ва ижобий руҳда ўтган".