Англия футбол ассоциацияси Рой Ҳожсоннинг истеъфосидан кейин Англия терма жамоасини бошқариши мумкин бўлган бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда.

FA ушбу вазифага вақтинчликка ёшлар терма жамоаси мураббийи, собиқ футболчи Гарет Саутгейтни тайинлашни режалаштирган. Раҳбарият ушбу мутахассис билан музокара олиб борган.

Терма жамоани ундан кейин доимийга бошқара бошлаши мумкин бўлган номзодлар орасида Арсен Венгер, Клаудио Раньери, Эдди Хау, Гленн Ҳоддл ва Брендан Роджерс каби мутахассислар номлари бор.

Бундан ташқари, ассоциация миллий терма жамоанинг собиқ футболчилари Стивен Жеррард ва Рио Фердинандни қайтариш вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, Саутгейт Англия термасини яқин бир йил давомида бошқаради, сўнг юқорида номлари келтирилган мутахассислардан бири билан узоқ муддатли шартнома тузилади.