"Барселона" футбол клуби ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес унинг клубдоши Лионель Месси ўз фикрини ўзгартириб, Аргентина терма жамоаси сафида иштирок этишни давом эттириши ҳақидаги фикр билдирди. 29 ёшли Месси Аргентина Америка Кубоги финалида Чилидан мағлубиятга учрагач, терма жамоадаги фаолиятини тугатишини айтган.

"Мен Месси фикрини ўзгартиради деб ишонаман. Бироқ исталган вазиятда у тарихдаги энг яхши футболчи бўлиб қолади. Леони билганим учун у буни умидсизлик ва чорасизлик вақтида айтган, деб айта оламан. Мессининг қарори бутун дунё футболи учун йўқотишдир, бироқ у фикрини ўзгартиришига ишончим комил. Ҳозир Лионелга мушкул", деб айтди Суарес Radio Tenfield’га берган интервьюсида.