Россия ва Туркия давлат раҳбарлари телефон орқали ўтказган мулоқоти чоғида, икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ҳамда Мавлуд Чавушўғли Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Сочидаги анжумани доирасида учрашув ўтказишига келишиб олишди, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати.

«Икки давлат ташқи ишлар вазирлари шу йилнинг 1 июль куни Сочида учрашади. Унда, минтақадаги вазият муҳокама этилади. Бунда Сурия муаммосини ҳал этиш масаласига асосий эътибор қаратилади. Шунингдек, рус-турк муносабатларининг кейинги истиқболлари борасида фикр алмашилади», — дейилади хабарда. 

Аввалроқ, Эрдўған ва Путин, Россия-Туркия муносабатлари совуқлашганидан бери илк маротаба телефон орқали суҳбатлашиб, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни қайта тиклаш борасида қатъиятларини изҳор қилишганди.
 

Фото:rusvesna.su