Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида юз берган портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар хотираси учун Туркия ҳукумати бир кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда Hurriyet хабар берган.

Туркия ҳудудидаги барча ташкилот ва муассаса биноларида давлат байроқлари тушириб қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, 29 июнга ўтар кечаси Истанбул шаҳридаги Отатурк аэропортида уч марта портлаш содир этилди. Сўнгги маълумотларга қараганда, терактлар оқибатида 41 киши, шу жумладан, 13 нафар чет эл фуқароси қурбон бўлган, 239 киши жароҳатланган.

Қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқароси борлиги маълум қилинди.

Туркия бош вазири бу теракт ортида ИШИД тургани ҳақида маълум қилди.