Turkish Airlines авиакомпанияси мижозларни Истанбул аэропортидаги теракт туфайли рейслар тартибига киритилган ўзгартиришлардан хабардор қилди.

Компания пресс-релизида маълум қилинишича, Истанбулдан ва Истанбулгача бўлган лекин теракт туфайли қолдирилган рейсларнинг чипталари пуллари қайтариб берилади. 28 июлдан 5 июлгача бўлган рейсларнинг 28 июнь кунигача сотиб олинган чипталари учун пуллар қайтиб берилади.