28 июнь куни Учтепа туманидаги “Журжоний” маҳалла фуқаролар йиғини биноси олдида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоси М.А.Ҳусанова иштирокида “Оммавий ахборот воситаларида миллий тикланиш ғоясини ёшлар ўртасида тарғиб этишнинг долзарб вазифалари” мавзусида туман ёшлари билан “Депутат ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.  “Ёзни “Камолот” билан!” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Ҳаракат фаоллари, таълим муассасалари, маҳалла ёшлари ҳамда ҳамкор идоралар ходимлари иштирок этишди.

Шунингдек, ёшлар томонидан оммавий ахборот воситаларининг ёшлар дунёқарашини шаклланишидаги ўрни, бугунги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида берилган саволларга депутат томонидан батафсил жавоблар берилди. 

“” ЁИҲ Учтепа тумани Кенгаши матбуот хизмати