Унда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, жамоат ташкилотларининг вакиллари, барча турдаги медиа тузилмалар, нашриёт-матбаа ижодий уйлари ходимлари, фахрий журналистлар иштирок этди. 

 “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун асосида халқ хўжалиги соҳаларида матбуот ва ахборот хизматлари ташкил этилмоқда. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистонда ана шу эзгу ишларга кўмак беришга йўналтирилган, ахборот алмашинувини яхшилаш, тақчилликни бартараф этишга қаратилган муҳим тадбир, дея эътироф этишди байрам иштирокчилари. 

Шунингдек, тадбирда вилоятда матбуот ва оммавий ахборот воситаларида фаол бўлган бир гуруҳ  журналистларга турли номинацияларда диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Хусусан, “Kun.uz” нинг Жиззах вилоят мухбири Акмал Биноқулов  “Интернет журналистикаси” йўналишида энг фаол, деб эътироф этилди.