Текширувлар шуни тасдиқлайдики, 2015 йилнинг ёз ойида яхши ташкиллаштирилмаган дам олиш оқибатида 1674 бола ҳалок бўлган, деб хабар беради РФ бош вазир ўринбосари Ольга Голодец. Бу ҳақида «Интерфакс» хабар берган.

Ольга Голодец президент билан ўтган мажлисда Россиядаги болалар оромгоҳлари ҳақида ҳисобот берди. Унда  ташкиллаштирилмаган бўш вақтларни тўлдиришга ёрдам берувчи болалар учун ёзги дам олиш кампанияларини тузиш ишлари кўриб чиқилди. 

2016 йил 19 июнь куни Карелиядаги болалар оромгоҳида содир бўлган фожиадан сўнг, яна 20 мингга яқин болалар соғломлаштириш масканларида текширувлар ўтказилди. Улар орасида еттита ноқонуний болалар оромгоҳи топилди, учта оромгоҳни эса ёпиш тавсия этилди, деб хабар беради Голодец. 

Голодец Карелиядаги фожиадан сўнг, болалар чипталарининг давлат ҳариди қоидаси ўзгартирилишини ҳам маълум қилди.  Унинг сўзларига кўра, болалар дам олишини ташкиллаштиришда нарх асосий мезон бўлмаслиги керак. 

Эслатиб ўтамиз, Карелияда 19 июнь куни кузатилган кучли бўрон оқибатиди 13 бола ва бир киши ҳалок бўлган.  
 

 

Фото: ТАСС