30 июнь куни Тошкентнинг қуйидаги масжидларида Қуръон хатмоналари якунига етишини маълум қилнди:

1.  “Абдулҳамид ҳожи” жоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Муаллим кўчаси 2-уй.) Масжид имом-хатиби-Азимов Жамолиддин . Қори: Орзиев Раҳматуллоҳ.

2.  “Омина” жоме масжиди. (Манзил: Юнусобод тумани, Обод маҳалласи, Ўртасарой кўчаси 30 уй.) Масжид имом-хатиби-Ҳазратқулов Муҳаммадбоқий. Қорилар: Давлатов Ҳикматуллоҳ, Шодиев Юсуф.

3.  “Занги ота” жоме масжиди. (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, "Занги ота" маҳалласи, Самарқанд дарвоза кўчаси 122 – уй.) Масжид имом-хатиби - Мирзаев Хайруллоҳ. Қорилар: Ҳакимов Шуҳрат, Ахматқулов Элёржон, Бобожонов Отабек.

Шукуҳли ва дуолар ижобат бўладиган хатмона кечасида Аллоҳ таолодан Рамазон ойи  Юртимиз учун барокатли ва хайрли бўлишини, Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз эса фаровон бўлишини сўраб дуолар қилайлик. Зеро, бу ойда қилинган дуо мустажобдир.

 

Фото:muxlis.uz