Учувчи аппаратларни автомобиль каби фойдаланиш мумкин бўлган транспорт воситасига айлантириш ва персоналлаштириш ғояси янгилик эмас. Бироқ бу ғоя турли омилларга кўра кучга кирмади. Квадрокоптерлар ва уларнинг трансформацияларини пайдо бўлиши яқин келажакда инсонлар ер ости йўлидан ҳавода учиб, манзилга етишларига ёрдам беради. 

Airvinci - янги машиналар ғояси, лойиҳаси ва ҳаттоки, уларнинг синов талқинини яратувчи компаниялардан бири. Компаниянинг сўнгги лойиҳасидан бири - 120 килограммли юк кўтара оладиган шахсий мини-вертолёт ёки транспорт дронига айлана олувчи учиш аппарати. Ўзига хос импеллернинг парвози учун умумий моторли ҳар бири 28 от кучига эга бўлган иккита  двигателдан фойдаланилган. 

Airvinci ёзда машинанинг биринчи парвозини синовдан ўтказиш ниятида. Бироқ у қачон сотувга чиқиши ва нархи ҳақида компания ҳеч қандай маълумот бермаган.  Шахсий учиш аппарати қидирув-қутқарув ва экспедицион операцияларни амалга оширишда, хусусий пилотлаштириш, катта бўлмаган ва муҳим юкларни етказиб беришда қўлланилади.