Мичиган штатида яшовчи аёл суд жараёнида жако тўтиқушининг "билимлари"дан фойдаланиш имкониятини изламоқда, деб хабар бермоқда National Geographic.

2015 йилнинг май ойида Дюрамлар оиласида бешта ўқ теккан жароҳат билан оила бошлиғи Мартиннинг жасади топилди. У ерда, шунингдек, унинг рафиқаси - Гленна ҳам бошдан ярарланган ҳолда топилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишди. Ҳозирда аёл қотиллик айблови бўйича қамоққа олинди: терговларнинг тасдиқлашича, у ўзига ўзи бир баҳона сифатида жароҳат келтирган. Гувоҳларнинг фикрича, эр-хотиннинг тинимсиз уруши фожиага сабаб бўлган.

Аввалроқ, Мартин бошқа аёл - Кристинага уйланган, у турмуш ўртоғининг вафот этганини эшитгач, ўзининг шахсий суриштирувини ўтказишга қарор қилади.

Маълум бўлишича, Бад лақабли уй жонивори ўз хўжайинининг ўлимидан сўнг, уй эгаларининг овозига тақлид қилган ҳолда айрим ибораларни айта бошлади: Мартин "Йўқол" деб бақирган, хотини эса «Қаерга бораман?» (Where will I go) деб жавоб қайтарган. Тўтиқушнинг навбатдаги сўзи эса "Отма!" бўлган.  

Мартиннинг оиласи ва унинг собиқ умр йўлдоши Кристинанинг эри ўлимига бевосита алоқаси борлигини таъкидламоқда.  Улар ҳуқуқ-тартибот идораларига тўтиқушнинг "жумлалари"ни ҳисобга олишини талаб қилишмоқда. Аввалига прокурор қаршилик қилган, бироқ мутахассисилар тўтиқушнинг маълумотларини ишонарли манба сифатида ишга йўналтириш имкониятларини ўйлаб кўришмоқда.