АҚШ президенти Барак Обама Россия президенти Владимир Путинга янги келишув таклиф қилди. The Washington Post газетасининг хабарига кўра, Обаманинг администрацияси узоқ муддатли «медитация»дан кейин Россияга Суриядаги "Жибхат ан-Нусра" террористик гуруҳига қарши операцияларда янги ҳамкорлик таклиф қилди. Манбада айтилишича, АҚШ ҳарбий ҳамкорлик эвазига Россиядан биттагина нарсани илтимос қилади: Башар Асадга босим ўтказиш ва Асад аскарларининг  АҚШ назоратидаги жойларга ҳаво ҳужумларини тўхтатишни.

27 июнь куни юборилган таклифга кўра, АҚШ Россия билан террорчиларнинг жойлашган манзиллари ва шунга ўхшаш маълумтларни «баҳам кўради». Бу таклиф шахсан Обаманинг ўзидан чиққан ва унинг алоҳида таъкидлашича, Россия ўзи анчадан буён хоҳлаётган нарсасига эришиши мумкин. Обаманинг бу ишини жуда кўпчилик, шу қаторда Пентагон раҳбари Эштон Картер ҳам қоралаётган эди, лекин улар президентнинг таклифига кўнишга мажбур бўлган.