Флорида штатида яшовчи киши Apple компаниясига қарши даъво аризаси берди, у iPhone, iPad ва iPod қурилмаларини Купертинодаги компаниядан анча аввал ихтиро қилганлигини таъкидламоқда. Бу ҳақида MacRumors хабар берди

Муҳандис Томас Росс даъво аризасига 1992 йилда чизган чизмаларини илова қилди. Ўша пайтлар у ўзи ишлаб чиқарган қурилмани патентлашга ҳаракат қилган, бироқ регистрация тўловини амалга оширишга қурби етмаган. Шу муносабат билан Росс Apple компаниясидан 10 миллиард доллар ҳамда сотувдан 1,5 фоизли улушни талаб қилмоқда. 

Даъво аризасида муҳандис iPhone'нинг у ўйлаб топган ERD қурилмасига (electronic reading device - ўқишга мўлжалланган электрон мослама) ўхшашини таъкидламоқда. Росс компаниянинг "барча пират маҳсулотларини ва унинг нусхаларини йўқ қилиш"га эришмоқчи.