Аргентина парламенти сармояни амнистия қилиш қонунини маъқуллади

Жаҳон 30 Июнь 2016 1971

Аргентина парламентининг юқори палатаси хорижий сармояларни афв этиш бўйича қонун лойиҳасини тасдиқлади. 9 соатлик мунозаралардан сўнг, 56 нафар депутат ташаббусни маъқуллаган бўлса, 11 киши қарши овоз берган, бир киши бетараф қолган. Аввалроқ, ҳужжатни Депутатлар палатаси тасдиқлаган эди. 

Қонун лойиҳасига кўра, аргентиналиклар ўзларининг солиқ декларацияларида қайд этмаган бойлик ва маблағларини, унинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 0 дан 15 фоизгача жарима тўлаб ёки давлат облигациясини харид қилиб, мамлакатга олиб киришлари мумкин бўлади. Мазкур ташаббус, суд, ижро ва қонунчилик органларининг ходимлари ҳамда уларнинг яқинларига нисбатан жорий этилмайди. 

Янги қонунни мамлакат президенти Маурисио Макри тасдиқлаши кутилмоқда. Амнистия воситасида давлат ғазнасига тушган маблағлар пенсия ва нафақаларни кўтаришга хизмат қилади. 

Аргентина ҳукумати, сармояларни амнистия қилиш билан 20 млрд доллар даромад кўришга умид қилмоқда. 

 

Кун янгиликлари
Дайжест: банкоматли бўладиган Тошкент, йўқ қилинган бир асрли дарахтлар, Озодлик ҳайкалидаги чақириқ ва бошқа хабарлар
21:45 / 22.02.2017 3112 Жаҳон
2017 йилда қишлоқлардаги янги уйларнинг нархи қанча бўлади?
18:44 / 22.02.2017 37613 Ўзбекистон
LG G6 смартфони: Замонавий саноат дизайнидаги янги босқич
14:44 / 22.02.2017 4512 Технология
Қозоғистон ва Россия президентлари февраль охирида учрашадилар
00:21 79 Жаҳон
NASA'дан сенсацион янгилик! Ерга ўхшаш яна етти сайёра аниқланди
Xiaomi автомобиллар учун антиқа орқани кўриш ойнаси ишлаб чиқаради
Россия ва Тожикистон президентлари Россиянинг 201-ҳарбий базаси тақдирини ҳал қиладилар
00:00 528 Жаҳон
Видео: Она зебра фарзандини отанинг чангалидан қутқариб қолди
23:58 / 22.02.2017 478 Жамият
Airbus компанияси даромади 63 фоизга камайиб кетди
23:43 / 22.02.2017 252 Иқтисодиёт
Сурия қўшинлари йил бошидан 55 та аҳоли пунктини жангарилардан озод қилди
23:41 / 22.02.2017 316 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар