Аргентинанинг Буэнос-Айрес провинциясида йўловчи ва юк поездларининг тўқнашиб кетиши натижасида 40 нафар киши жароҳатланди. Бу ҳақда Todo Noticias телеканали хабар берган.

Воқеа Росон аҳоли яшаш пунктининг темир йўл станциясида юз берган. Жароҳатланганлар яқинда жойлашган шифохоналарга ётқизилган. Камида икки нафар киши жиддий жароҳат олган. 

Авария сабаблари ўрганилмоқда. Йўловчи поезди Хунин шаҳридан Аргентина пойтахти томон йўл олган бўлган.