«Арсенал» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Арсен Венгер билан янги шартнома тузиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.

66 ёшли франциялик мутахассиснинг лондонликлар клуби билан амалдаги шартномаси 2017 йилнинг июнигача тузилган.

Daily Mail нашри хабар қилишича, «Арсенал» Венгер билан агар жамоа янги мавсумни муваффақиятли бошласа музокара ўтказади. 

Бундан ташқари, Англия футбол ассоциацияси Венгерни Англия терма жамоасига собиқ бош мураббий Рой Ҳожсоннинг ўрнига тайинламоқчи экани ҳақидаги хабарлар лондонликлар жамоаси раҳбариятини бу масалага эътибор қаратишга ундагани айтилмоқда.

Англия чемпионатининг ўтган мавсумида «Арсенал» иккинчи ўринни эгаллади.

Манба: Tribuna.uz