АҚШ президенти Барак Обаманинг баёнот беришича, истиқболда нефть нархи кўтарилади, деб ёзмоқда National Observer.

«Ҳозирда нефть арзон, аммо у қимматлашади ва янада қимматлашиб бораверади. Чунки, унинг захираси чекланган ва уни қазиб олиш тобора серхаражат бўлади», — деган Америка етакчиси. 

У, шунингдек, экологик тоза энергия манбаларини жорий қилишга чақириб, бу соҳада «қуёш, шамол, гидроэнергетика, биореактор ривожланаётган»ини ҳамда инсон хаёлига келмаган технологиялар пайдо бўлаётганини таъкидлаган. 

 

Фото:Google image