Ғарб мамлакатлари Дамашқни танқид қилиши баробарида, Сурияга ўз вакилларини юбориб, АҚШдан яширинча музокаралар ҳам ўтказмоқда. Сурия президенти Башар Асад Австралиянинг SBS телекомпаниясига берган интервьюсида шундай фикрларни билдирган. 

"Ғарб давлатлари, Сурияга сиёсий ҳужум қилиб, расмий вакилларини Дамашққа юбормоқда. Уларнинг аксарияти хавфсизлик соҳаси мутахассислари бўлиб, биз билан махфий мулоқот олиб бормоқда. Шу билан бирга, улар АҚШга ноқулайлик етказишни хоҳлашмайди", - деб қайд этган Сурия етакчиси. 

Асаднинг фикрича, "ғарбнинг аксар масъул шасхлари (сиёсатчилари), Қўшма Штатлар улардан нимани эшитишни хоҳлашса, шуни гапиришади".