Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатда Назарбоевга Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланишида қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Назарбоев матбуот хизматининг маълум қилишича, суҳбат турк томони ташаббуси билан бўлиб ўтган.

"Туркия президенти Қозоғистон президентига Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг барча мажмуаси яхшиланишига қаратилган бебаҳо ҳиссаси ва катта иши учун сидқидилдан миннатдорчилик билдирди", деб маълум қилди Назарбоев матбуот хизмати. 

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, Эрдўған Назарбоев билан суҳбатда унга Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашгани ва "Анқара ва Москва ўртасидаги муносабатлар яхшиланиши учун қаратилган барча қадамлар амалга оширилишига умид билдиришини айтган.

Маълум қилинишича, Эрдўған Назарбоевни яқин орада Туркияга ташриф буюришга таклиф қилган.