“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилоят Кенгашининг катта мажлислари залида Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб «25» номли акциясига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда тегишли бошқарма, ташкилотлар ходимлари, фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказиладиган «25» акциясида ёшлар ўртасида мустақиллик даврида қўлга киритилган ютуқларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб этувчи ижодий ишлар танлови  ҳақида атрофлича фикрлар билдирилди. 

Акция доирасида «Мустақиллик менинг тақдиримда» мавзуида тақдимотлар танлови, «Энг улуғ ва энг азиз» шиори остида энг сара видео ва аудиотабриклар, «Ватанимга дил изҳори» шиори остида фотосуратлар ва видеороликлар танлови ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур танловларда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиш мумкин.