АҚШдаги 25 та бадавлат оиланинг умумий маблағи 722 млрд долларни ташкил этмоқда, бу ўтган йилги кўрсаткичга қараганда 11 млрд долларга камайганини англатади. Ушбу маълумотларнинг Американинг Forbes журнали эълон қилган.

Маълумотда келтирилишича, қайд этилган оилалар АҚШдаги йирик корпорация ва корхоналарнинг эгалари ҳисобланади. Улар орасидаги айримларининг моддий пойдеворига 1800 йилларда асос солинган. Журнал энг бой оила сифатида Walmart универмаглар тармоғи эгаси ҳисобланмиш Уолтонлар оиласини кўрсатган. Оиланинг моддий таъминоти 130 млрд долларни ташкил этган. Ўтган йили ушбу натижа 149 млрд долларни қайд этган эди.

Иккинчи ўринда Кохлар оиласи бормоқда, улар ҳисобида 82 млрд доллар маблағ бор. Ака-ука Чарльз ва Дэвид Кохлар тасарруфида АҚШдаги энг йирик хусусий компания ҳисобланмиш Koch Industries киради. Учинчи ўринда Марс оиласи 78 млрд доллар маблағ билан кирган. Улар дунёга машҳур Mars Inc. Ширинликлар ишлаб чиқарувчисини бошқаришади.

Forbes баҳосига кўра, ўтган натижаларга кўра, 25 оиладан 12 тасининг пули камайган, 10 тасиники эса ортган. Иккита оиланинг натижаси ўшандайлигича қолган.