Актриса Гулчеҳра Эшонқулованинг турмуш ўртоғи Шароф Шарапов билан Истанбул шаҳрида яшаётганлигидан хабарингиз бор. Актриса Истанбул университетининг  тил марказини тамомлагани ҳақида инстаграмдаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.    

-“Бир босқичнинг якуни бошқасининг бошланишига қўйиладиган қадамлардир. Тил маркази билан хайрлашиб, кейинги катта қадамни қўйиш вақти ҳам етиб келди. Бизни олдимизда машаққатли университет ҳаёти, янги талабалар, янги кечинмалар кутяпти”.