«Пари Сен-Жермен» жамоасини эркин агент сифатида тарк этган Златан Ибраҳимович фаолиятини «Манчестер Юнайтед» жамоасида давом эттириши ҳақида маълум қилди.

«Дунёга билдирадиган вақт келди: мой менинг кейинги жойим — «Манчестер Юнайтед», – дея ёзди Ибраҳимович ўз инстаграмида.

Ибрагимович шу пайтга қадар «Мальмё», «Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «Милан» ва «ПСЖ» жамоалари таркибида тўп сурган.

Ибраҳимович кейинги 4 мавсумда энг кўп гол урган 5 футболчидан бири. У Роналду (148та гол) ва Мессидан (143та гол) кейин 113та гол билан учинчи ўринда. Ундан кейинги кўрсаткичлар Суарес (110) ва Левандовскига (91) тегишли.

Златан ва «Манчестер Юнайтед» 1 июнь куни 1 йиллик шартнома тузиши кутилмоқда. Футболчининг маоши ҳафтасига 220 минг фунтни ташкил қилиши айтилган.