Табиат бизга жуда кўп табиий бойликлар инъом этганки, биз улардан кундалик турмушимизда самарали фойдаланишимиз лозим. Бизнинг юртимизда доривор ўсимликлар жуда кўп бўлиб, улардан оқилона фойдаланган ҳолда бир қатор касалликларнинг олдини олиш мумкин. Иммун тизими мустаҳкам бўлган инсон ҳар қандай касаллик билан кураша олади. Шундай экан, қуйидаги тавсиялар сиз учун!

1. Алоэ ўсимлиги энг қадимий доривор гиёҳлардан бири ҳисобланади.

Уни уй шароитида сақлаш ёки уни махсус дўкондан харид қилиш мумкин. Алоэ верани малҳам сифатида суриш билан бирга уни истеъмол қилиш ҳам мумкин. Агар аввал алоэ истеъмол қилмаган бўлсангиз, секин-аста уни таомномангизга қўшиш тавсия этилади. 

Алоэ ўсимлиги Халқаро илмий кенгашнинг сертификатига эга. У ҳақида ҳатто Ибн Сино ва Ҳиппокарат ҳам ёзган. Алоэ шарбати 200дан ортиқ фаол компонентни ўзида жамлайди. Уларнинг орасида микро ва макроэлементлар, витаминлар, ферментлар ва аминокислоталар бор. Ҳар бири инсон организмига ижобий таъсир кўрсатади. 

2. Астрагал иммун тизимини мустаҳкамлайди.

Хитой тиббиёти жуда кўп ноёб майда ўсимликларга бой. Улардан бири мамлакатда кўп асрлардан буён қўлланиб келинаётган астрагал ўсимлигидир. Бу ўсимликни асосан илдизи учун йиғиб олишади, чунки у кўплаб даволовчи хусусиятларга эга. 
Сиз астрагални чой ёки шўрвага қўшиб истеъмол қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, бу гиёҳни капсула, экстракт ва кукун кўринишида ҳам харид қилса бўлади. Астрагал иммун тизимини мустаҳкамлайди ва ҳаттоки тумовни енгишга ёрдам беради.

3. "Мушук панжаси" вируслар билан курашишга ёрдам бериб, иммун тизимини рағбатлантирувчи кимёвий моддаларни ўзида мужассам қилади

Ушбу доривор ўсимлик қон босимини пасайтиради, сийдик ҳайдовчи сифатида таъсир қилади ҳамда организмга ортиқча суюқликдан халос бўлиш имконини яратади. Тадқиқотларга кўра, бу ўсимлик ҳаттоки саратон ҳужайраларини ўлдиришга қодир. 
"Мушук панжаси" оғриқларни (айниқса артритда) бартараф этишга яхши ёрдам беради. Бу доривор гиёҳ остеоартрит ва ревматоид артритдан халос қилиши мумкин. 

4. Эхинацеядан шамоллаш, тумов ва бошқа инфекцияли касалликларни даволашда фойдаланинг. 

Ушбу ўсимлик узоқ вақтлардан бери уй шароитида шамоллашни даволашда қўлланилади. Ангинада у билан томоқ чайилса, самарали натижага эришилади. Баъзи маълумотларга кўра, эхинацея юқори нафас йўлларини даволашда ҳам қўл келади.

Шунингдек яралар, қуйиш, экзема, псориаз, УФ-нурланиш, оддий герпес вируси, ари чақиши каби тери касалликларини даволашда ушбу гиёҳдан фойдаланилган. 

5. Бузина плюс.

Бу ўсимлик иммун тизимини жуда яхши мустаҳкамлайди, шунингдек шамоллашни камайтиради, нафас йўлларини тинчлантиради, антиоксидант кучга эга. 

Ушбу гиёҳ тумов оғир кечишининг олдини олади. Баъзи доривор ўсимликлардан фарқли ўлароқ унинг сиропи ширин таъмга эга. 

6. Женшень ҳолсизлик билан курашади ва организмни қўшимча қувват билан таъминлайди. 

Бу ўсимлик асосан инсонга қувват бериши билан машҳур бўлса-да, у бир қатор бошқа хусусиятларга эга. У паст қон босими, мунтазам чарчоқлик, иштаҳа йўқлиги, ишчанлик фаолиятининг камайиши, бепуштлик, асаб тизими касалликларида ҳам тавсия қилинади. 

7. Най ўтининг мойи балғам кўчишига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.

У астма, артрит ва жароҳатларнинг битишида яқиндан ёрдам беради. Най ўтини таблетка, капсула, чой, қуритилган ўт ва дамлама шаклида истеъмол қилиш мумкин. 

8. Қизилмия

Олимлар бу гиёҳда кўплаб фойдали моддалар топишди.  Қизилмия ошқозон-ичак язвасининг олдини олиши ва уни бартараф этиши мумкин. Шунингдек у йўғон ичакни тозалайди, жиғилдон қайнашида ёрдам беради, иммунитетни кўтаради. 

9. Қичитқи ўти табиий антигистамин препарат ҳисобланади

Ушбу гиёҳ турли аллергияларни даволашда, организмни мустаҳкамлашда ҳамда яллиғланишда самарали натижа кўрсатади. Шунингдек у жигар, буйрак ва ўпка касалликларини даволашда яқиндан ёрдам беради.

10. Зверобой ўсимлиги антидепрессиант сифатида хизмат қилади

Бу ўт баъзи мамлакатларда болалар ва ўсмирлардаги руҳий тушкунлик ҳолатларида буюрилади. Шунингдек, бу гиёҳ асаб зўриқиши натижасида юзага келадиган оғриқларни бартараф қилади.