Истанбул аэропортида содир этилган тераклардан сўнг, фейсбукнинг кўплаб фойдаланувчилари дўстлари ва яқинларидан уларнинг ҳаёти хавфсиз эканлиги тўғрисида хабар ола бошлашди. 

Абдулҳаким Бугда исмли турк йигити  ҳам бу функциядан фойдаланган эди.

"Бу машъум кечада Бугда аэропорт ичида хизмат қилаётган бўлган. Залга тўсатдан террорчилар бостириб келганида, у оиласи ва дўстларига соғ ва омон эканлигини билдиришга уринади ва фейсбукдаги "Мен хавфсиз ердаман" деган тугмани босади...", - дейди Абдулҳакимнинг қариндоши  Одил Батур.

«Абдулҳаким онаси билан бирга Истанбулнинг Зайтунбурн вилоятида яшар эди. У ёшлигида отасидан айрилган, акаси эса Германияда яшайди. У меҳнатсевар, адолатпарвар, яхши дўст эди. Биз ҳануз бу воқеага ишонгимиз келмайди…»
Бир ярим ойча аввал Абдулҳаким Отатурк аэропортига қарашли компаниялардан бирига ишга кирган эди.  

«У яқиндагина ҳарбий хизматдан қайтган эди. Фожиа куни ҳам у ишда бўлган. Портлаш ҳақида эшитишимиз билан, биз унга қўнғироқ қилдик. Лекин боғлана олмадик. Унинг тармоқдаги саҳифасига кирдик. У ерда "Мен хавфсиз ердаман" деган хабар бор экан.  Буни кўриб кўнглимиз ҳотиржам бўлди ва унга ҳозирча қўнғироқ қилмасликка қарор қилдик. Эрта тонгда олган хабар эса бизни довдиратиб қўйди», - дейди Батур.

Бакиркёй касалхонаси Абдулҳаким ўша кечада ҳалок бўлганини яқинларига маълум қилган.
Абдулҳакимнинг онаси: "Бу қўрқинчли тушга ўхшайди. Ахир у фейсбукда соғ ва омон эканлигини айтган. Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин? ... У касалхонага жароҳат олиб борганми ёки ... Биз ҳеч нарсани билмаймиз. У ишлаётган компания ҳам биз ҳеч нима айтмади... Биз ҳали ҳам ишонмаяпмиз".