Канада Шарқий Европа ҳудудида НАТО ҳарбий блоки мудофаасини мустаҳкамлаш мақсадида ҳарбий бўлинма шакллантиради. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Харжит Сингҳ Сажан маълум қилган.

"НАТОнинг масъулиятли шериги сифатида, Канада Шарқий Европада тажовузни тўхтатиб, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга уринаётган иттифоқдошларини қўллаб-қувватлайди", деган вазир.

Бундан олдинроқ, АҚШ президенти Барак Обама Канадани НАТОнинг ҳарбий амалиётларида фаолроқ бўлишга чақирганди.