Обама Эрдўғаннинг Москва билан кескинликни юмшатиш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади

Жаҳон 30 Июнь 2016 11822

АҚШ президенти Барак Обама Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефонда суҳбатлашди, деб хабар бермоқда Оқ уй матбуот хизмати.

Аввал маълум қилингандек, Обама Америка халқи номидан Туркия халқига Истанбулдаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Обама шунингдек Эрдўған ва Туркия маъмуриятининг Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш ҳамда Россия билан кескинликни юмшатиш бўйича қабул қилган қадамларини юқори баҳолади.

Бундан ташқари, Обама Истанбулдаги терактни тергов қилишда Туркияга ёрдам таклиф қилди.

Аввалроқ Эрдўған Путин билан G20 саммитида учрашишини тасдиқлаганди.

Кўпроқ янгиликлар