Истанбул аэропортидаги теракт ортида турган террорчи гуруҳлар яксон қилинади. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама Оттавада бўлиб ўтаётган Шимолий Америка давлатлари етакчилари саммитида айтиб ўтди.

"Истанбулдаги даҳшатли терактлар муносабати билан Туркия халқига чуқур ҳамдардлик билдиришга имкон бергайсиз", деб бошлади ўз нутқини Обама Мексика президенти Энрике Пенья Ньето билан икки томонлама учрашув олдидан.

Обама портлашни уюштирган террорчилар беайб одамларнинг ўлими учун жавоб беришлари кераклигини таъкидлаб ўтди. "Улар оёқлари остидаги ерни йўқотмоқдалар, улар ҳудудларни бошқаришга қодир эмаслар. Улар Сурияда, Ироқда йўқ қилинадилар", деб айтди Обама.

"Биз бутун маданий дунёга таъсир ўтказаётган бу нафрат тармоғини йўқ қилмагунимизча тинчимаймиз", деб айтди Обама.

28 июнда уч нафар террорчи-худкуш Истанбул аэропортининг халқаро терминалида ўзини портлатиб юборди. Оқибатда 41 киши ҳалок бўлди, 239 киши жароҳат олди. Воқеа жойига келган Туркия бош вазири Биноли Йилдирим теракт ижрочилари ИШИД жангарилари бўлиши мумкинлигини айтган.