Охирги 100 йил ичида топилган энг катта олмос Лондондаги аукционда сотила олинмади. Sotheby’s аукционида теннис коптокчаси ўлчамидаги олмос "умр топилмаси" деб аталди, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

Бунгача олмос бирор марта савдога қўйилмаганди. "Lesedi la Rona" (Бизнинг чироқ) деб аталган қимматбаҳо тош учун камида 70 млн доллар сўралди, бироқ унга таклиф қилинган энг юқори нарх 61 млн долларни ташкил қилди.

Энди аукцион уйида бутун тарих давомида топилган йириклиги бўйича 2-рақамли тошни умуман сотишга муваффақ бўлинишига шубҳа билдирилмоқда.