РФ транспорт вазирлиги Россия ва Туркия ўртасида чартер парвозларини қайта бошлаш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқа бошлади, деб хабар қилган вазирлик сайти. 

Унда айтилишича, мазкур вазифа Россия президенти Владимир Путиннинг Туркия билан муносабатларни қайта тиклаш бўйича ҳукуматга берган топшириғи доирасида амалга оширилган. Шу билан вазирлик транспорт соҳасидаги мавжуд чекловларни бекор қилиш тавсияларини ишлаб чиқади. 

Хабарда таъкидланишича, чартер парвозларини қайта бошлаш учун, Россия томони турк ҳамкасбларининг россиялик сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кафолатини олишлари талаб этилади.