Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақда ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳамма Роналду ҳақида гапиради. Биласизми нега? Чунки у тенги йўқ футболчи. Фақат буюк футболчилар ҳақида жуда кўп гапиришади. Европа чемпионатида юзлаб футболчи қатнашмоқда, аммо уларни ҳар куни муҳокама этишяптими? Йўқ. Криштиану бўлса, доим ҳаммага керак. 

Бироқ бу нарсалар Роналдуни чалғитмайди. У босимга қарши ҳаракат қила олади. Ва қачон зарур бўлса, ўшанда топ даражада ўйин кўрсатади.

Роналдунинг зарбаларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, унда майдон узра тўлиқ эркинлик бор. Албатта, эртага мен Криштиану рақиб дарвозасига 15 марта зарба беришини ва 10 та гол уришини хоҳлайман. Аммо Польша Роналдуга эркин ҳужум қилишига имкон бермайди.

Польша – ажойиб рақиб. У топ даражада ўйнай олади. Шу боис мен Португалияни фаворит деб ҳисобламайман. Жамоалар имконияти 50/50. Аммо биз ғалабага ишонамиз. Польша етарли даражада ўзгарган. Унда Левандовски, Блашиковски сингари футболчилар бор. Жамоа тез ва агрессив ўйин кўрсатади. Бундай жамоалар доим хавфли бўлиб келган. Польша бекорга ўз гуруҳида етти очко жамғаргани йўқ. Саралашда эса Германияни мағлуб этишган эди. 

Рақиб ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам яхши ҳаракат қилади. Жамоа ҳужумга жуда тез ўтиб кетади. Ўйлайманки, бизни тахминан Хорватия билан бўлган ўйин сингари шиддатли учрашув кутиб турибди”, - деди Сантуш.

Манба: Tribuna.Uz