Франция президенти Франсуа Олландни қўллаб-қувватлаш даражаси у ҳокимиятда бўлиб турган вақт мобайнидаги энг паст кўрсаткичга етди. 

TNS Sofres томонидан Le Figaro нашри буюртмасига кўра ўтказган сўровномаси натижаларига кўра, унга ишонч рейтинги рекорд даражадаги паст кўрсаткични қайд этган ва антирекорд ўрнатилган. Натижалар Le Figaro газетасида келтирилган.

Аниқлик киритилишича, Олланднинг рейтинги 12 фоизни ташкил қилмоқда.

Газетанинг қайд этишича, бу TNS Sofres тарихида ўтказилган шу борадаги сўровномаларда қайд этилган энг паст кўрсаткич бўлди.

Апрель ойи учун Le Eco газетаси буюртмасига кўра сўров ўтказган Elabe социологик хизмати маълумотларида респондентларнинг атиги 16 фоизи Олландга ва унинг Франция олдида турган асосий муаммоларни самарали ҳал этишига ишонч билдириши маълум бўлганди.

Ҳатто мамлакат бош вазири Манюэль Вальснинг рейтинги ҳам, гарчи икки пунктга пасайган бўлса-да, Олландга нисбатан юқори бўлиб, май ойида 20 фоизни ташкил этган.

Бундан олдинроқ, французларнинг 45 фоизи мамлакатда ЕИдан чиқиш бўйича референдум ўтказишга рози экани аниқланганди.