Telegram мессенжери раҳбарияти мессенжерни "етарлича хавфсиз эмас" ва мутлақ ҳимояланган сервис деб реклама қилинганга тўғри келмаслигини айтган америкалик крпитографларнинг важларини инкор этди. Бу ҳақда мессенжер эгасига яқин бўлган манба маълум қилди.

"АҚШнинг Gizmodo сайти Telegram ҳақида хатолар, ноаниқликлар ва тушунчаларнинг атайлаб ўзгартирилишига тўла бўлган ёқимсиз материал чоп этди. Россия матбуоти, афсуски бу қармоққа илинди. Албатта, бунинг барчаси сафсата", деб айтди манба.

Манбанинг айитишича, мақола муаллифи "тугалланган шифрлаш"ни оддий " шифрлаш" билан ўзгартириб, бу асосда хизматнинг оддий чатларидаги маълумотлар шифланмаслигини айтган. Бироқ Telegram орқали узатилувчи исталган маълумотлар шифрланади. Махфий чатларда қурилмадан қурилмага шифрлаш қўлланади, оддий булутли чатлардаги маълумотлар мижоз ва сервер ўртасида узатиш учун шифрланади ва серверда шифрланган ҳолда сақланади.

Маълумотларни асл ҳолига қайтариш учун калитлар бир неча қисмга бўлинади ва турли ҳудудларда бўлган бир неча маълумотлар марказида сақланади. "Telegram’ни қандайдир маълумотларни беришга мажбур қилиш учун бир неча давлатлар ўртасидаги ақлбовар қилмас даражадаги ҳамкорлик керак бўлади", деб айтди манба.

Манба шунингдек мутахассисларда шифрлаш учун ишлатиладиган механизмларни таҳлил қилишнинг имкони йўқлиги ҳақидаги тасдиқларни ҳам рад этди. "Маълумотларни узатиш баённомасини таҳлил қилиш учун барча маълумотлар ҳам батафсил, ҳам қисқа шарҳлар кўринишида очиқ фойдаланишга қўйилган. Тадқиқотчиларда MTProto баённомасини таҳлил қилиш учун барча инструментлар бор", деб ўз сўзини якунлади манба.

24 июнда Gizmodo криптография (маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш ҳақидаги фан) бўйича етакчи америкалик мутахассислар мессенжернинг хавфсизлигига шубҳа билдиришганини маълум қилганди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мессенжернинг асосий муаммоларидан бири унда суҳбатларни сўзсиз шифрлаш имконининг йўқлиги ҳисобланади.