Тошкентда жойлашган “Карвонбозор” бозори ҳудудида 29 июнь, куннинг иккинчи ярмида марказий иссиқлик узатиш қувури ёрилиб кетди. Гувоҳларнинг айтишича, портлаш қуввати шунчалик кучли бўлганки, қувурнинг маълум бир қисми ҳавога кўтарилган ва “Жигули” ҳамда “Матиз” русумли автомобилларга жиддий зарар етказган. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, яна бир нечта машина жиддий зарар кўрган. 

Бундан ташқари, ёрилиб кетган иссиқлик қувуридан чиққан сув сабаб савдо мажмуасининг маълум бир ҳудудини сув босган. Озиқ-овқат павильони бутунлай сув остида қолган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса туфайли жабрланганлар йўқ. Авария сабаблари ўрганилмоқда.