Туркия полицияси, Истанбул халқаро аэропортидаги хунрезликлардан сўнг, ИШИД террорчилик гуруҳининг Измир шаҳридаги жангарилар тўдасини аниқлаш борасида махсус амалиёт ўтказди, деб хабар қилмоқда Anadolu.

Маълумотларга кўра, рейд натижасида ИШИДга алоқадорликда гумон қилиниб, 9 киши қўлга олинган. Уларга, террорчиларни молиялаштириш ва жангариларни ёллаш айби илгари сурилган. Бундан ташқари, Истанбулнинг 3та туманида шу каби махсус амалиётлар ўтказилган. 

Аввалроқ, айрим ОАВ Истанбул қўпорувчиликларини, келиб чиқиши чеченистонлик бўлган жангарилар содир этгани гумон қилинаётгани ҳусусида хабар тарқатган эди.