Англия терма жамоасининг сардори Уэйн Руни терма жамоага янги мураббий тайинланиши масаласида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мураббийнинг инглиз бўлиши яхши, албатта. Асосийси керакли мутахассис бўлсин. У инглиз бўладими ёки йўқ, мазкур вазифани қабул қилиб олиши учун етарли тажриба ва даражага эга бўлиши лозим.

Бир нарсани айтишим мумкин: янги мураббийнинг ўрнида бўлганимда ҳайратга тушган бўлардим. Ҳозир буни англаш қийин, аммо бизнинг таркиб жуда ёрқин», – деди Руни.

Манба: Tribuna.Uz