«Зенит» бош директори Максим Митрофанов журналистлар билан учрашуви вақтида Халкнинг «Шанхай СИПГ» клубига трансфер қилиниши тафсилотлари ҳақида маълум қилди.

«Тасдиқлайман, бугун биз Халкнинг трансфери бўйича жараённи якунладик. Келишув қиймати — 55,8 млн евро. Шунингдек, Халк янги жамоасида муваффақиятли иштирок этиш орқали яна 2 млн евро бонус сифатида тўланиши мумкин. Трансфердан тушган соф фойда - 45 млн евро. Унга 40 миллион евро сарфлаганди. 19 млн евро унинг ҳомийлик шартномаларидаги иштироки, мерчандайзинг орқали келганди. Халк жамоада бўлган вақтда, ўтган 4 йил ичида биз УЕФАда 90 млн евро даромад қилдик.

Бу „Зенит“ ва Россия футболи тарихидаги энг йирик трансфер бўлди. Менимча энди бу кўрсаткич янгилангунича узоқ йиллар ўтади», — дея Митрофановнинг сўзларини келтиради «Р-Спорт».

Манба: Tribuna.uz