3 минг нафардан зиёд велопойгачи "Тур де Франс" мусобақаси олдидан велопойгаларда тақиқланган моторчалар текширувидан ўтказилади. Бу ҳақда Халқаро велосипедчилар кенгаши (UCI) президенти Брайан Куксон сўзларига асосланиб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.

"Биз ҳар бир жамоани ва ҳар бир вилосипедчини текширишни мўлжалламаяпмиз. Аммо биз "Тур де Франс" мусобақалари вақтида 3 мингдан зиёд вилосипедни кўздан кечирамиз, - деди Куксон. – Биз буни старт олдидан, финишга яқин ва пойга вақтида амалга оширамиз. Биз жамолар билан доимий равишда ҳамкорлик қилиб келганмиз. Чунки бу фақат уларга керак".

"Тур де Франс" 2016 йилнинг 2-26 июль кунлари бўлиб ўтади.