АҚШ кинематография ва фан академияси бир қатор “оскар қонунлари”га ўзгартириш киритди. Бу ҳақда Variety маълум қилмоқда.

Унга мувофиқ, “Оскар” тақдимотига қўйиладиган фильмнинг вақт давомийлиги ва саноғига ўзгартириш киритилди.

Шунингдек, академиклар фильм тақдимоти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга, кечки нонушталар ва зиёфатларга ташриф буюришлари мумкин эмас этиб белгиланди. Бундан ташқари, овоз беришда адолатни йўқотмасликлари ҳам таъкидланди. Тартибларни биринчи марта бузган академик вақтинча четлантирилади, иккинчи марта бузса, эса ташкилот рўйхатидан ўчирилади.

Бундан ташқари, мусиқа бўлимидаги академикларга “Оскар” тақдимотига номзоди қўйилган мусиқалар жонли ижро этилувчи тақдимотлар ва тадбирларга бориш ҳам тақиқланди.

 

Фото:BROADIMAGE/REX/SHUTTERSTOCK