2015 йилнинг ноябрь ойида Сурияда ҳалокатга учраган Россиянинг Су-24 самолёти марҳум учувчиси Олег Пешковнинг оиласи Туркия томонидан кўрсатиладиган ҳар қандай ёрдамни қабул қилмаслигини маълум қилди.

Аввалроқ Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Қалин агар учувчининг оиласи товон сўраб, тегишли тартибда мурожаат қилса, ҳукумат бу масалани кўриб чиқишини маълум қилган эди.

Бундан ташқари, Туркиянинг курорт шаҳри бўлмиш Кемер мэрияси марҳум учувчининг оиласига курорт ҳудудидан уй беришга тайёр эканлиги хабар қилинган эди.