Facebook фойдаланувчиси Bry Kate Амстердамда сувдаги катер билан пойга ўйнаган Porsche Cayenne автомобили ҳақидаги видеони жойлаштирди. Икки кун ичида видеоролик 6 миллион марта томоша қилинди. Бу ҳақда Carcoops портали маълум қилмоқда.

Пойгада етакчиликни картер қўлга киритган. Унинг ортидан тор кўчада Porsche Cayenne қувган. У кўча қайрилишида тўхтаб турган Smart’га зарб билан урилиши оқибатида митти машина сувга чўкиб кетган.

Маълум қилинишича, роликдаги ҳаракатлар The Hitman's Bodyguard фильми суратга олиш майдончасида олинган. Аммо машинанинг сувга қулаши режадан ташқари иш бўлган.