Android'нинг навбатдаги дастурий таъминоти «Нуга» (Nougat) деб номланди. Бу ҳақида операцион тизимнинг твиттердаги расмий саҳифасида хабар берилди

Аввалги таҳминларга кўра, N ҳарфи "Nutella"ни (шоколад  пастасининг номи) англатиши мумкин эди. Android анъанага кўра янги мобиль дастурий таъминотига (ДТ) ширинликлар номини беради. Бошқа вариантлар ичида Nesquik (шоколадли ичимлик) ва Nacho (Мексиканинг «начос» номли егулиги) ҳам бор эди.
«Android Nougatни тақдим этамиз. Дунё, "ширин" ғояларинг учун раҳмат», — дейилади твиттердаги хабарда.

Янги операцион тизим шу йил ёз фаслининг оҳирги ойларида - куз фаслининг бошида оммага фойдаланиш учун чиқарилади. Ҳозирги кунда операцион тизим бета-тестидан ўтмоқда.