Японияда давлат хизматчиларининг кечки бўш вақтларини кенгайтириш бўйича ташвиқот ишлари бошлаб юборилди. Икки ой давом этадиган кампанияда 220 минг киши иштирок этиши кутилмоқда. Унда, ишни вақтлироқ бошлаш ва шунга мувофиқ вақтлироқ тугатиш ташаббуси илгари сурилмоқда. 

Кампаниядан кўзланган асосий мақсад, давлат хизматчиларини хобби, спорт билан шуғулланиш ёки шунчаки бўш вақтини оила даврасида ўтказиши учун кўпроқ бўш вақт билан таъминлашдир, деб хабар қилган РИА Новости.

Сўнгги йилларда япон олимлари ва ҳукумати қўшимча ишлаш ва иш вақтининг кўплиги меҳнат самарадорлигига асос бўлмайди деган фикрга келишмоқда. Чунки, иш вақтининг кўплигига қарамай, Япония юқори меҳнат самарадорлиги билан ажралиб турмайди.